Қозоғистонда совуқ туфайли ғайриоддий табиат ҳодисаси кузатилди

Қозоғистонда совуқ туфайли ғайриоддий табиат ҳодисаси кузатилди
Қозоғистонда совуқ туфайли ғайриоддий табиат ҳодисаси кузатилди
Фото: Tengrinews

Остона аҳолиси пойтахт осмонида ғайриоддий ҳодиса — қуёш галосини (ёруғлик нурлари синиши оқибатида юз берадиган ҳодиса) пайқади. Бу ҳақда Tengrinews хабар берди.

8 декабрь куни Остонада совуқ, тиниқ ҳаво сақланиб, секундига 2-7 метр тезликда шамол эсмоқда. Остоналиклар кундузи қуёш галоси — қуёш атрофида ҳалқасимон нурни пайқаган. Бу ҳодиса ёруғликнинг Ер атмосферасидаги майда муз кристаллари томонидан тарқалиши натижасида юзага келади. Атмосферада муз кристалларидан иборат баланд булутлар мавжуд бўлса, қуёш атрофидаги галони кўриш мумкин.

Қозоғистонда совуқ туфайли ғайриоддий табиат ҳодисаси кузатилди

Қуёш галосининг шаклланиши учун муз кристалларини ўз ичига олган булутлар зарур. Кристаллар ҳавода қолиши учун етарлича кичик ва енгил бўлиши керак. Одатда булар атмосферанинг совуқ баланд қатламларида нам томчилар музлаганда ҳосил бўладиган муз кристалларидир.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар