00:00 / 09.12.2023
202

АҚШ Яқин Шарқда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича чақириқларни қўллаб-қувватламади

АҚШ Яқин Шарқда зудлик билан ўт очишни тўхтатиш бўйича чақириқларни қўллаб-қувватламади

Фото: Reuters

Америка томони Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларни қўллаб-қувватламайди, чунки бу “кейинги уруш уруғини сепади”. Бундай позицияни АҚШнинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Роберт Вуд Хавфсизлик кенгашининг Яқин Шарқдаги вазият бўйича йиғилишида билдирди.

Қўшма Штатлар исроилликлар ҳам, фаластинликлар ҳам хавфсиз яшаши мумкин бўлган мустаҳкам тинчликни қатъий қўллаб-қувватласа-да, биз зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириқларни қўллаб-қувватламаймиз. Бу фақат кейинги уруш уруғини сепади, чунки ҲАМАС ҳаракати узоқ муддатли тинчликни ва икки давлат яратиш ечимини истамайди”, — деди у.

Вуд, шунингдек, Қўшма Штатлар “қолган гаровга олинганларни озод қилиш учун қўлидан келган барча ишни қилаётганини” қўшимча қилди. “Уруш Ғазо секторидаги тинч аҳоли учун ҳам фожиа. Улар кўраётган азоб-уқубатлар кўлами ҳалокатли ва юракни эзувчи”, — дея қўшимча қилди дипломат.

Россия Федерациясининг жаҳон ташкилотидаги доимий вакилининг биринчи ўринбосари Дмитрий Полянский аввалроқ БМТ Хавфсизлик кенгаши икки ойдан бери Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишни талаб қилмаганидан Россия ниҳоятда ҳафсаласи пир бўлганини маълум қилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё