14:30 / 09.12.2023
49

Германиялик жуфтлик уйида 555 та Янги йил арчасини безаб, рекорд ўрнатди

Фото: Reuters

Германия шимолидаги Ринтелн шаҳрида яшовчи эр-хотин уйида ҳар хил шакл ва рангдаги 555 та Янги йил арчаларини ўрнатди. Германия рекордлар институти бу — бир турар жой ҳудудида ўрнатилган энг кўп арча эканлигини таъкидлади.

57 ёшли эркак арча йиғишни 12 йил аввал бошлаган. Аста-секин бу ишга унинг хотини ҳам қизиқиб қолган. Улар ўзларининг севимли машғулотини қишки байрамларга бўлган муҳаббати билан изоҳлади.

Фото: Reuters

Уларнинг 180 квадрат метрли уйи худди Янги йил буюмларини сотадиган дўконни эслатади. Бу катта коллекциясини безатиш учун уларга 108 мингта шар ва 48 мингта чироқлар керак бўлган.

Фото: Reuters

Янги йил арчаси ҳамма хоналарга ўрнатилиб, биргина меҳмонхонанинг ўзида 89 та арча безатилгани айтилади. Ҳатто ҳаммомга ҳам ўрнатилган.

Фото: Reuters

Айни пайтда бу гўзалликни кўриш учун Германиянинг турли бурчакларидан ва ҳатто қўшни мамлакатлардан меҳмонлар келмоқда. Бу жуфтликнинг иккинчи шундай ютуғи ҳисобланади. Бундан бир неча йил олдин эр-хотин 444 та байрам дарахтини ўрнатган ва рекорд сифатида қайд этилган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германиялик жуфтлик уйида 555 та Янги йил арчасини безаб, рекорд ўрнатди