Парижда Муҳаммад (с.а.в) ҳақидаги карикатура учун ўқитувчини ўлдиришда иштирок этган беш ўсмирга ҳукм ўқилди
Париж суди 2020 йилда ўқитувчи Самюел Патининг ўлдирилишига алоқадорликда айбланаётган олти нафар мактаб ўқувчиси иши бўйича қарор чиқарди, дебхабар бермоқдаBFМTV.
Пати ўлдирилган вақтда 13—15 ёш оралиғида бўлган ўсмирлар иши бўйича суд мажлислари икки ҳафта давомида ёпиқ эшиклар ортида ўтказилди.
Ўқитувчини таъқиб қилишда айбланган мактаб ўқувчиси 18 ойлик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Суд қолган ўсмирларни оғир зўравонлик учун тил бириктирганликда айбдор деб топди. Уларнинг тўрт нафари 14 ой шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Париж суди энг оғир жазони ўқитувчининг ортидан жосуслик қилган ва қотилга унинг қаерда экани ҳақида маълумот берган ўсмирга тайинлади. Reuters хабарига кўра, у 24 ойга: олти ой уй қамоғи ва 18 ой шартли муддатга ҳукм қилинди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Францияда тарих фани ўқитувчиси ўқувчиларга Charlie Ҳебдо нашри томонидан чоп этилган Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.)нинг карикатура суратини кўрсатган. Шундан сўнг ўқитувчи чеченистонлик муҳожир томонидан ўлдириб кетилган.
Бу воқеа Францияда кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига сабаб бўлди. Ўлдирилган ўқитувчи билан видолашиш маросимида Франция президенти Эммануэл Макрон мамлакат сўз эркинлигидан, жумладан карикатура борасидаги эркинликдан воз кечмаслигини маълум қилган. Франция президентининг мазкур баёноти ортидан Яқин Шарқдаги баъзи мамлакатларда Францияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнибойкот қилиш бошланди.