20:01 / 09.12.2023
488

Елена Зеленская: “Агар дунё Украинага ёрдам беришдан чарчаса, биз ўлимга маҳкуммиз”

Фото: Reuters

Елена Зеленская, агар Ғарб давлатлари молиявий ёрдам кўрсатишда давом этмаса, украиналиклар “ўлимга маҳкум экани”дан огоҳлантирди.

Украинанинг биринчи хоними АҚШда республикачи сенаторлар Украина ва Исроилга ёрдам бериш тўғрисидаги қонун лойиҳасини блоклаганининг эртасига BBCъга интервью берди.

АҚШ томонидан Украинага 60 миллиард доллар миқдорида молиявий ёрдам кўрсатилиши режалаштирилганди.

Агар дунё Украинага ёрдам беришдан чарчаса, бизни ўлимга маҳкум қилган бўлишади”, — деди Зеленская.

“Ёрдам беришга бўлган иштиёқ сўниши мумкинлиги ҳақидаги сигналларни кўриш биз учун жуда оғриқли. Биз учун бу омон қолиш масаласи. Шунинг учун буни кўриш оғриқли”, — деди у.

Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Кемерон шу ҳафта Вашингтонга ташрифи чоғида АҚШ Россияга қарши урушда Украинани қўллаб-қувватлаётган Ғарб коалициясининг “таянчи” эканлигини айтганди.

У урушни давом эттириш учун зарур бўлган миллиардлаб долларлик молиявий ёрдамни чеклаши орқали Путинга “Рождество совғаси” беришдан АҚШни қайтарди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё