22:25 / 09.12.2023
175

Мао Цзедун имзоси туширилган меню чорак миллион долларга сотилди

Фото: BBC

Хитойнинг собиқ етакчиси Мао Цзедун имзолаган расмий давлат зиёфат менюси кимошди савдосида 275 минг долларга сотилди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълум қилди.

Бостонда жойлашган RR Auction компанияси Покистон бош вазири Ҳусайн Шаҳид Суҳравардининг Хитойга биринчи давлат ташрифини нишонлаш учун 1956 йил 19 октябрда Пекинда бўлиб ўтган зиёфат учун мўлжалланган меню сотилишини эълон қилди.

Менюга олтита Хитой давлат арбоби, жумладан, Мао Цзедун ва бош вазир Чжоу Энлай қалам билан имзо чекишган. Зиёфатда икки мамлакат таомлари, шу жумладан, қалдирғоч уяси ва қўзиқоринли консоме, жигарранг соусда акула сузгичи, қовурилган Пекин ўрдаги каби тансиқ таомлар тортилган.

“Мао Цзедун ва Чжоу Энлай имзолаган менюни қўлингизда ушлаб туриш ўнлаб йиллар давомида сақланиб қолган дипломатик алоқалар, маданий алмашинув ва дўстлик ҳақида ҳикоя қилувчи ўтмишдан бир парчани ушлаб туришдир”, — деди RR аукциони ижрочи директори Бобби Ливингстон.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё