Россия ҳарбий-саноат мажмуасининг имкониятлари Вашингтон ва Киевни музокаралар олиб боришга мажбур қилади, деди АҚШ армиясининг истеъфодаги подполковниги Дениел Девис Stephen Gardner YouTube каналида.
“Украина Қуролли Кучларининг охирги ҳужуми муваффақиятсизликка учради, бошқаси ҳам, албатта, муваффақиятли бўлмайди, чунки Россия армияси аввалгидан ҳам кучлироқ бўлди. Уларда кўпроқ (қурол - таҳр.) ишлаб чиқариш учун саноат имкониятлари бор. Украина ва АҚШ музокаралар орқали қандайдир келишувга эришиши керак”, - дейди эксперт.
Унинг фикрича, АҚШ Украинага қанча пул бермасин, Киевга ёрдам бермайди.
“Ва бу урушни тугатмайди. Биз бошқача қилишимиз керак. Ва менимча, биз шунчаки айтишимиз керак [...]: “Биз сизга фақат ҳимоя учун қурол берамиз. Биз сизга 2024 йилда ишламайдиган янги ҳужум бошлаш учун ҳеч нарса бермаймиз”, - деди эксперт.