Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров чечен халқининг қадриятларини шубҳа остига қўяётган маҳаллий спортчилар ва блогерларга қарши “қаттиқ чора” кўриш кераклигини айтди.
Қодиров республикадаги спортчи блогерлар Асхаб Тамаев ва Арби Эмиевга уларнинг “номақбул” видеолари учун танбеҳ берганидан кейин шундай баёнот эълон қилди. У “қаттиқ чора” ибораси билан нимани назарда тутаётгани номаълум.
“Спортчи бўлсангиз, ўзингизни спортда кўрсатинг, тамом. Сизнинг миссиянгиз шу ерда тугайди, лекин сиёсатга аралашманг. Баъзилар чечен миллий урф-одатлари ва анъаналарига тўғри келмайдиган шубҳали дастурларда қатнашяпти. Ҳақиқий чечен бундай қилмайди”, — деди Қодиров Чеченистон ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида.
Республика спорт ва ёшлар сиёсати вазири Исо Ибрагимов ҳуқуқбузарларни “чечен урф-одатлари ва анъаналари доирасида” жазолашга ваъда берди.
Аввалроқ чечен блогер Асхаб Тамаевга қарши онлайн казино реклама қилгани учун иш очилгани хабар қилинганди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади
Трампга Гренландия нима учун керак?
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди