Украина президенти Владимир Зеленский Россия томонидан босиб олинган ҳудудлар ва у ердаги одамлардан воз кечишни таклиф қилаётганларга мурожаат қилди. Бу ҳақда у АҚШ президенти Жо Байден билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди, дея хабар берди УНИАН.
“Гап нафақат сўзларимиз ёки фикрларимизда, балки биз нимага тайёр ва тайёр эмаслигимиздадир. Қандай қилиб Украина оддийгина ўз ҳудудларидан воз кечиши мумкин? Яъни, бу мутлақо жиннилик. У ерда бизнинг одамлар яшайди, бизнинг оилаларимиз яшайди, болалар ҳам бор”, — дея таъкидлади Зеленский.
Сиёсатчи уларнинг барчаси Украина жамиятининг бир қисми эканлигини қайд этди.
“Биз тирик одамлар ҳақида гапиряпмиз. Уларни таҳқирлашмоқда. Улар зўрланган, ўлдирилган. Биз буни жуда яхши биламиз. Гап фақат ҳудудга алоқадор эмас. Гап тирик одамларда, уларнинг тақдирларида, ҳикояларида. Болаларни беринг, дейдиган овозларга саволим бор: улар ўз фарзандларини террорчилар қўлига беришга тайёрми? Менимча, йўқ”, — дейди Зеленский.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
"Яндекс" асосчиси Аркадий Волож ўзига қўриқлаш хизмати ёллашига ким сабабчи бўлди?
Украинада энг кенг тарқалган жиноят: Армиядан қочиш!
Путин ва Трамп қачон учрашиши мумкин?
Истеъфодаги подполковник: Украина ҳарбийлари ярадор хизматдошларини ташлаб, қочиб кетишди
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?