06:30 / 15.12.2023
1 488

Украиналик генерал мамлакат армияси ҳақида даҳшатли баёнот берди

Украиналик генерал мамлакат армияси ҳақида даҳшатли баёнот берди

Украина ҳукумати Украина Қуролли кучларининг аҳволини ва ҳарбийларнинг катта йўқотишларини эътиборсиз қолдирмоқда. Бу ҳақда Украина армиясининг истеъфодаги генерали Сергей Кривонос "Прямой" телеканали эфирида маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.

Кўп қон тўкилганидан кейин англаш пайдо бўлади. Фронтда мамлакатдаги вазиятдан норозилик кучаймоқда.<…> Ҳукумат қабристонларда етарли жой йўқлигини, бутун далалар қабрлар билан қопланганини тушунмаяпти”, — деди у.

Кривоноснинг қўшимча қилишича, аскарлар фронтда жанг қилаётган бир пайтда Киевда ҳаёт ҳеч нарса бўлмагандек давом этмоқда, ҳукумат аскарларга ҳеч қандай ёрдам бермаяпти.
Мисол тариқасида у чанғи спортини севувчилар учун Карпатда поезднинг ишга туширилиши ҳақидаги хабарни келтирди.
"Бу уларнинг (ҳарбийлар) ғазабини қўзғатади. Расмийлар кескин жавоб қайтариши мумкин бўлган йўлбарснинг жиғига тегмоқда", — дея хулоса қилди у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё