АҚШ Украинага имкон қадар қурол етказиб беришда давом этади, аммо қўшимча ёрдам бўлмаса, маблағ тез орада тугайди. Бу ҳақда Америка президенти Жо Байден Владимир Зеленский билан учрашувдан сўнг маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз Украинани имкон қадар узоқ вақт давомида муҳим қурол ва асбоблар билан таъминлашда давом этамиз...Аммо қўшимча маблағсиз Украинага ёрдам бериш имкониятимиз жадал тугаяпти”, — деди у Оқ уйда журналистларга.
Сешанба куни тасдиқланган янги ёрдам пакети доирасида Қўшма Штатлар Украинага ҳаво мудофааси ва артиллерия учун ўқ-дорилар юборади, деди Байден. У Зеленскийга на ўзи, на Америка халқи Украинадан юз ўгирилмаслигига ва АҚШ Конгрессидаги ҳар икки партия, айрим мухолиф республикачиларнинг фикрига қарамай, Киевни қўллаб-қувватлашда давом этишига ваъда берди.
Байден Украинанинг келажакда НАТОга аъзо бўлиши учун ташкилотнинг барча аъзолари қўллаб-қувватланиши ва зарур шартларни бажариши зарурлигини айтди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Венесуэла президенти Мадуро ҳақидаги маълумот учун 25 миллион доллар мукофот тайинлади
Нима учун Лос-Анжелес ёнмоқда?
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди