17:55 / 15.12.2023
221

Венесуэла ва Гайана президентлари баҳсли ҳудуд устида урушмасликка келишиб олди

Ирфаан Али ва Николас Мадуро
Фото: Reuters

Венесуэла ва Гайана етакчилари Эссекибо минтақаси бўйича ҳудудий баҳсда мамлакатлар бир-бирига қарши куч ишлатмаслигини маълум қилди.

Венесуэла президенти Николас Мадуро ва Гайана президенти Ирфаан Али 14 декабрь куни Сент-Винсент ва Гренадин давлати пойтахти Кингстаун шаҳрида бўлиб ўтган саммитдан сўнг қўшма баёнот берди.

Иккала давлат ҳам “ҳеч қандай шароитда бир-бирига таҳдид қилмаслик ёки куч ишлатмаслик”, шунингдек, “можарони авж олдиришдан тийилиш”га келишиб олди, деб ёзади CNN.

Мадуро ва Али Эссекибо муаммоси бўйича ўзаро ҳамкорлик қилиш учун ташқи ишлар вазирлари даражасида комиссия тузишга келишиб олди — Венесуэла ва Гайана вакиллари ўртасида навбатдаги учрашув яқин уч ой ичида Бразилияда бўлиб ўтади.

Шу билан бирга, CNN таъкидлаганидек, Венесуэла ва Гайананинг Эссекибо минтақаси бўйича позициялари фарқлилигича қолмоқда. Гайана ҳудудий можаро Халқаро Суд томонидан ҳал қилиниши керак, деб ҳисоблайди, Венесуэла эса унинг бу баҳсдаги юрисдикциясини тан олмайди.

Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи бошида Венесуэлада референдум бўлиб ўтди, унда халқ нефтга бой Эссекибо ҳудудини аннексия қилиш учун овоз берди. Мадуро бир қатор тегишли фармонларни имзолади. Гайана ҳукумати эса иттифоқчилар ва минтақавий шерикларга ҳарбий ёрдам сўраб мурожаат қилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё