date
views 244

Ўзбекистон миллий ошхоналар рейтингида 76-ўринда қайд этилди

Ўзбекистон миллий ошхоналар рейтингида 76-ўринда қайд этилди

Фото: changeinuzbekistan.com

TasteAtlas портали дунёнинг 100 та энг яхши ошхоналари навбатдаги рейтингини эълон қилди

У мижозлар томонидан қолдирилган 395 мингдан ортиқ таомлар рейтинги ва 115 мингдан ортиқ озиқ-овқат рейтинги асосида тузилган.

Биринчи ўринни Италия миллий ошхонаси эгаллади. Мижозлар унинг пицца, ризотто, талятелле, паста ва равиоли каби таомларига юқори баҳо беришган.

Иккинчи ўринни суши, рамен, сашими, якитори ва мочи каби таомлари билан Япония ошхонаси эгаллади.

Учинчи ўринда гирос, сувлаки, муссака, юнонча салат ва пастицио каби таомлари билан Греция қайд этилди.

Ўзбекистон ошхонаси рейтингда 76-ўринни эгаллади. Мижозлар лағмон, палов, оби нон ва мантига юқори баҳо беришган.

Россия ошхонаси рейтингда 41-ўринда. Марказий Осиё давлатлари орасида Қозоғистон 90-ўринда, Қирғизистон 92-ўринда қайд этилган. Тожикистон ва Туркманистон рейтингга кирмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон миллий ошхоналар рейтингида 76-ўринда қайд этилди