Афтидан, тез орада Вилли Вонка фильми дунёни эгаллайди. Катта брендларнинг буюк қандолатчига тақлид қилишни қандай изоҳлаш мумкин? Биз буни яқин келажакда аниқ билиб оламиз.
Caviar компанияси мижозларни ажаблантиришга қарор қилган кўринади. Компания Apple маҳсулотларини ўзига мослаш билан чекланмоқчи эмас. Бу сафар ширинлик қилди ва у худди iPhone кўринишида ва “Йилнинг энг яхши совғаси” унвонига номзод бўлганга ўхшайди.
Компания маҳсулотини янги йил совғаси учун энг яхши вариант эканига ишора қилмоқда.
“Бодомли печененинг нозик қаймоқ билан уйғун таъми. Маҳсулот таркибида сараланган какао доналари 68 фоизгача. Табиий таркибга эга органик маҳсулот. Ушбу iPhone нафақат дидингизга ёқади, балки сизни байрамона муҳит ва Янги йил сеҳрига тўлдирсин”.
Маълумот учун, Вилли Вонка дунёдаги энг таниқли қандолатчилардан бири бўлиб, унинг ҳаётига бағишланган фильм яқин орада чиқиши режа қилинмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг