23:50 / 16.12.2023
394

АҚШ Россия активларини Украинага қонуний равишда бериш йўлини топди

АҚШ Россия активларини Украинага қонуний равишда бериш йўлини топди

Фото: Tom Brenner/Reuters

Оқ уй G7 мамлакатлари вакилларига Россиянинг хорижий активларини Украина фойдасига мусодара қилиш йўли борлигини маълум қилди ва бу «халқаро ҳуқуққа зид эмас», деб ёзди Financial Times ўз манбаларига таяниб.

Қайд этилишича, АҚШ расмийлари бу борада очиқ гапирмайди, бироқ ўзаро суҳбатларда Вашингтон вакиллари буни яширмаяпти.

Бу ташаббусни Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кемерон очиқ қўллаб-қувватламоқда. У Британия парламенти қўмитасида бўлиб ўтган тингловда АҚШ ва Буюк Британияга Россия активларини мусодара қилишда кучларни бирлаштиришни таклиф қилди. Бундай хатти-ҳаракатлар потенциал инвесторларга салбий таъсир кўрсатиши ҳақидаги таклифларга жавобан, Кэмерон активлар аллақачон музлатилган ва бошқа инвесторлар бундан хавотирланмаяпти, деб жавоб берди.

Германия, Франция ва Белгия каби Европа давлатлари халқаро ҳуқуқ билан ҳимояланганига ишора қилиб, Россия активларини мусодара қилишга шошилмаяпти. Активларнинг аксарияти Европада жойлашган. Бироқ, нашр G7 Россия пулларини Украинага бериш зарурати бўйича «консенсусни мустаҳкамламоқда» деб даъво қилган Ғарб расмийларидан бирига таянади.

Апрел ойида Украина президенти Володимир Зеленский халқаро ҳамжамиятга мурожаат қилиб, россиялик амалдорлар ва олигархларнинг музлатилган активларини мусодара қилиш ва уларни Киевга топширишни сўраган эди. Бу маблағлар уруш йилларида вайронага айланган инфратузилмани қайта тиклашга сарфланиши кераклиги айтилди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё