date
views 189

Эронда Исроил разведкаси учун ишлаганликда айбланган шахс қатл этилди

Эронда Исроил разведкаси учун ишлаганликда айбланган шахс қатл этилди

Фото: Mahmood Hosseini

Эрон ҳукумати Исроил разведкаси «Моссад» манфаати учун ишлаганликда айбдор деб топилган шахсни қатл қилди, деб хабар берди Tasnim. Нашрнинг ёзишича, эркак бошқа хорижий разведка хизматлари билан ҳам ҳамкорлик қилган.

Эрон тергови аниқлаганидек, исми-шарифи ошкор этилмаган шахс Исроил разведкаси учун махфий маълумотларни тўплаш ва узатишда воситачилар орқали иштирок этган. Суд терговчиларнинг далилларини қабул қилиб, айбланувчини осиш орқали ўлим жазосига ҳукм қилди. Эроннинг IRNA нашри аниқлик киритишича, судланувчи ва унинг адвокати ҳукм устидан шикоят қилишга уринган.

Ҳукм мамлакат жануби-шарқидаги Сейистон ва Балужистон вилоятида жойлашган Зоҳидон қамоқхонасида ижро этилган.

Сўнгги бир неча йил ичида Эрон расмийлари Исроилни мамлакатда яширин амалиётлар ўтказишда айблаб келади. 2022 йил декабрида худди шундай айбловлар билан тўрт киши қатл қилинган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эронда Исроил разведкаси учун ишлаганликда айбланган шахс қатл этилди