Украина президенти Владимир Зеленскийнинг АҚШга ташрифи Киев учун вазиятни янада ёмонлаштирди, деб ёзади “Foreign Policy” нашри.
“Республикачилар чегарадаги инқироз шароитида Украинани молиялаштиришни давом эттиришни истамаяпти. Конгрессменлар эътибори шу муаммога қаратилган бир пайтда, Вашингтонга пул сўраш учун келган Зеленский вазиятни янада оғирлаштирмоқда”, - дейилади хабарда.
Мақолада таъкидланишича, Байден маъмурияти Украинанинг юқори мартабали амалдорларига келгусида сиёсий босимга йўл қўймаслик учун Конгрессдаги республикачилар билан алоқаларни тўхтатишга бир неча бор кўрсатма берган.
“Оқ уй Зеленскийдан Капитолий тепалиги билан Zoom қўнғироқларини тўхтатишни сўради. Бундан ташқари, Байден маъмурияти Конгресс етакчиларининг Киевда Украинанинг юқори мартабали амалдорлари билан мунтазам алоқа ўрнатишга бўлган бошқа уринишларига ҳам тўсқинлик қилди”, - деб ёзади муаллиф.