Украинада урушнинг 661-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Медиазона» ва BBC Украинада ҳалок бўлгани расмий манбалар орқали тасдиқлаган россиялик ҳарбийлар сони 39 424 нафарга етди.
- Венгрия Европанинг Украинага 50 миллиард евролик ёрдам пакетини блоклади.
- Russian Field сўровига кўра, россияликларнинг ярмидан кўп қисми оғир жиноятлар содир этишда қамалган маҳбуслар урушда иштирок этгани учун афв этилишини маъқулламайди.
- Путин Донецк ва Луҳанскка қадар юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар учун темирйўл қурилишини маълум қилди. Ҳозирча Россияда бунақаси йўқ.
- Financial Times нашрига кўра, АҚШ Россиянинг музлатилган активларини «халқаро ҳуқуқни бузмаган ҳолда» мусодара қилиш йўлини топган.
- Германия мудофаа вазири Борис Писториус Европа янги ҳарбий таҳдидларга тайёрланиши керак деб ҳисоблашини айтди.
- Лондон мэри Содиқ Хон утилизация учун мўлжалланган автомобилларни Украинага юборишдан бош тортди.
- Россия мудофаа вазирлиги Қримга дронлар орқали ёппасига ҳужум уюштирилгани ҳақида хабар берди. Вазирликка кўра, яриморол устида 32 та дрон уриб туширилган. Ўз навбатида, Россия қўшини ҳам Украинага камикадзе дронлар билан ҳужум қилган, Украина қуролли кучлари 30 та дрон уриб туширилгани ҳақида хабар берган.
Херсон областида Високопилля қишлоғидаги болалар ҳаёти
Високопилля — Херсон области шимолида, Кривий Риҳдан тахминан 70 километр масофада жойлашган шаҳар типидаги посёлка. Россия қўшини Високопилляни 2022 йил март ойи ўрталарида оккупация қилган, ўша йил кузида Украина қуролли кучлари қарши ҳужум натижасида ушбу посёлкани озод этган. Ўшанда Херсон области ҳарбий маъмурияти раҳбари бўлган Ярослав Янушевич жанглар оқибатида Високопиллядаги биноларнинг 80 фоизи вайрон бўлганини айтганди. Урушга қадар бу ерда тўрт мингдан ортиқ киши яшаган, оккупация вақтида маҳаллий аҳолининг асосий қисми уйларини ташлаб кетган.

Gaelle Girbes / Getty Images

Gaelle Girbes / Getty Images

Gaelle Girbes / Getty Images

Gaelle Girbes / Getty Images

Gaelle Girbes / Getty Images

Gaelle Girbes / Getty Images

Gaelle Girbes / Getty Images
Киевда украиналик жангчи Андрей Трачукнинг дафн маросими

Oleksii Chumachenko / SOPA Images / LightRocket / Getty Images

Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Вуҳледар атрофида православча ибодат

Valentyn Kuzan / AP / Scanpix / LETA
Донбассда украиналик жангчиларнинг турмуш тарзи

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press

Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Marek M. Berezowski / Anadolu / ddp / Vida Press
Оккупация остидаги Ясиноватая шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари

AFP / Scanpix / LETA

AFP / Scanpix / LETA
Манба: Kun.uz
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!