Маск инсониятни Ойда база, Марсда шаҳарлар яратишга чақирди

Маск инсониятни Ойда база, Марсда шаҳарлар яратишга чақирди
Маск инсониятни Ойда база, Марсда шаҳарлар яратишга чақирди
Фото: AP Photo

Америкалик тадбиркор Илон Маск одамлар бошқа сайёраларда яшаши кераклигини айтди. Хусусан, у Марс ва Ойни тилга олди. Бу ҳақда Маск Х (собиқ Twitter) ижтимоий тармоғида ёзган.

“Инсониятнинг Ойда базаси, Марсда шаҳарлари бўлиши керак, юлдузлар орасида ҳам!” — деди Маск.

У ака-ука Райтлар томонидан яратилган самолётнинг биринчи парвозидан инсонлар Ойга қўнгунига қадар бор-йўғи 66 йил ўтганини, Ойга охирги қўнишдан кейин эса ярим аср ўтганини таъкидлади.

“Бундай узоқ давр цивилизация сифатида инсониятнинг энг юқори ютуғи бўла олмайди”, — деб қўшимча қилди Маск.

Аввалроқ тадбиркорнинг SpaceX компанияси бортида одамлар бор Starship ракетасининг Марсга биринчи парвоз қандай кўриниши ҳақида видеони яратганди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар