Фото: kuwaittimes.com
Мишаал ал-Аҳмад ал-Жобир Ол Сабоҳ Кувайтнинг янги амири бўлди. У 83 ёшда ва дунёдаги энг кекса валиаҳд шаҳзода ҳисобланади.
Собиқ амир шайх Навоф ал-Аҳмад ал-Жобир Ол Сабоҳ 16 декабр, шанба куни 87 ёшида вафот этган эди. Шундан сўнг, мамлакатда 40 кунлик мотам эълон қилинди, давлат муассасалари уч кунга ёпилди.
Шайх Навоф Кувайт амири сифатида атиги уч йил хизмат қилди. У 2020 йил сентябрида тахтга ўтирди. Шу вақтда ўгай укаси, 1940 йилда туғилган Мишаални валиаҳд шаҳзода этиб тайинлади.
Мишаал худди шайх Навоф каби 1921-1950 йилларда Кувайтни бошқарган амир Аҳмад ал-Жобир Ол Сабоҳнинг ўғлидир. У бутун умри давомида турли лавозимларда ишлаган, жумладан Миллий гвардия қўмондони ўринбосари бўлган.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар