11:16 / 19.12.2023
216

Европа Иттифоқи Путиннинг жияни ва Медведевнинг ўғлига қарши санкциялар киритди

Фото: Censor

Европа Иттифоқи Россияга қарши ўн иккинчи санкциялар пакети доирасида 61 нафар жисмоний шахс ва 86 та ташкилотга нисбатан шахсий чекловлар жорий қилди. Уларнинг рўйхати Европа Иттифоқи расмий журналида чоп этилди.

ЕИ “қора рўйхати”га тушган шахслар орасида Россия собиқ президенти ва амалдаги Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевнинг ўғли Илья, Кузбасс губернаторининг рафиқаси ва Владимир Путиннинг жияни Анна Сивилева, Москва шаҳар думаси раиси Алексей Шапошников, Росфинмониторинг раҳбари Юрий Чиханчин ҳам бор. “Уралвагонзавод” директори Александр Потапов, Бошқирдистон раҳбари Радий Хабиров, шунингдек, Россия Марказий сайлов комиссиясининг 14 аъзоси бор.

Юридик шахсларнинг қора рўйхатига “Сариград” ва “Спас” телеканаллари, “Алфастрахование” гуруҳи ва “Алабуга” махсус иқтисодий зонаси киритилган.

Европа Иттифоқининг 12-санкциялар пакети Россия олмосларини олиб киришни тақиқлаш, шунингдек кимёвий моддалар, термостатлар ва литюм батареяларни экспорт қилишни тақиқлаш, учинчи мамлакатларга сотилган “сезгир товарлар ва технологияларни” Россияга реекспорт қилишни тақиқлаш кабиларни ўз ичига олади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё