12:05 / 19.12.2023
151

Хитойдаги зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

Хитойдаги зилзила оқибатида 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлди (видео)

Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида 116 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда National Business Daily.

Нашр маълумотларига кўра, Гансу провинциясида 105 киши, Синхайда 11 киши ҳалок бўлган. Бундан ташқари 300 дан ортиқ одам жабрланган. Хитой раҳбари Си Цзиньпин кенг кўламли қидирув амалиётини ўтказишга чақирди.

Зилзила 19 декабрга ўтар кечаси шимоли-ғарбий Гансу провинциясида юз берганди. 6,2 магнитудали зилзила учоғи 10 километр чуқурликда, эпимаркази эса Синхай провинцияси билан чегарадан 5 километр узоқликда жойлашган.

Офат зонасида сув таъминоти узилган, электр узатиш линиялари, шунингдек, транспорт инфратузилмаси объектлари шикастланган. Биргина Гансу провинциясида 4 782 та уй зарар кўрган. Расмийлар миллий зилзила фавқулодда чоралар даражасини иккинчи даражага кўтарди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё