date
views 377

Зеленскийдан қарийб ярим миллион кишини урушга юбориш сўралди

Зеленскийдан қарийб ярим миллион кишини урушга юбориш сўралди

Айни дамда Украина президенти Владимир Зеленский катта матбуот анжумани ўтказмоқда.

Украина раҳбарига кўра, Валерий Залужний бошчилигидаги қуролли кучлар раҳбарияти ундан 450-500 минг кишини сафарбарликка чақиришни сўраб, мурожаат қилишган.

Аммо Зеленский бу борада ҳали бир қарорга келмаганини айтди.

«Мен бу йўналишни қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ далиллар кераклигини айтдим», деди Зеленский.

Унинг фикрича, бу борада адолатни сақлаш муҳим.

Зеленский, шунингдек, бундай сонли одамларни сафарбар қилиш қиймати тахминан 500 миллиард гривнани (тахминан 13 миллиард доллар) ташкил этишини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Зеленскийдан қарийб ярим миллион кишини урушга юбориш сўралди