date
views 337

Саёҳат қилиш учун энг хавфли ва хавфсиз бўлган давлатлар эълон қилинди

Саёҳат қилиш учун энг хавфли ва хавфсиз бўлган давлатлар эълон қилинди

Хавфларни баҳолаш бўйича International SOS фирмаси хавфли ва хавфсиз мамлакатлар борасида тадқиқотини эълон қилди. Натижалар интерактив харитада тақдим этилди.

Харитада яшил — хавфсиз, сариқ — хавф даражаси паст, тўқ сариқ — ўртача, қизил — хавфли, тўқ қизил — ўта хавфли давлатлар сирасига киради. Шундай қилиб, 2024 йилда саёҳат қилиш учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан Исландия, Гренландия, Норвегия, Финляндия, Дания, Люксембург, Швейцария ва Словения жой олди.

Хавфли давлатлар қаторига Жанубий Судан, Марказий Африка Республикаси, Сомали, Ливия, Яман, Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Украина кирди. Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Ўзбекистон саёҳат қилишда хавф даражаси паст бўлган давлатга кирди, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Қирғизистон хавф даражаси ўртача бўлган мамлакатлар деб топилди.

Буни аниқлашда мамлакатларнинг хавфсизлик даражаси, ижтимоий тартибсизликлар, катта ва кичик жиноятлар инобатга олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Саёҳат қилиш учун энг хавфли ва хавфсиз бўлган давлатлар эълон қилинди