date
views 703

Путин армияни “жанговар лазерлар” ва роботлар билан қуроллантиришни буюрди

Путин армияни “жанговар лазерлар” ва роботлар билан қуроллантиришни буюрди

Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин армияни “жанговар лазерлар” ва сунъий интеллект роботлари билан қуроллантиришни буюрди. Бу ҳақда “Vzglyad.ru” хабар берди.

Путин тегишли буйруқни Россия Мудофаа вазирлиги уюшмасида сўзлаган нутқида маълум қилди. У “дунёнинг иккинчи армияси” “истиқболли қуроллар”га муҳтожлигини билдирди.

Армия ва флотга келажак учун пойдевор яратишда давом этишимиз керак. Қуролларнинг истиқболли турлари, мен роботлаштирилган тизимлар ва жанговар лазерларни, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланадиган ва янги жисмоний тамойилларга асосланган қуролларни назарда тутяпман”, — деди Россия президенти.

Путин бу йўналишларда натижалар борлигига ва Россия ҳарбийларига техника етказиб бериш “яхшиланаётганига” ишонтирди. Шунингдек, у армияга замонавий танклар, зирҳли техникалар ҳам кераклигини айтди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин армияни “жанговар лазерлар” ва роботлар билан қуроллантиришни буюрди