12:04 / 20.12.2023
175

Полшада 14 киши Россия фойдасига жосуслик қилгани учун қамалди

Полшада 14 киши Россия фойдасига жосуслик қилгани учун қамалди

Фото: Shutterstock

Люблин округ суди Беларус, Россия ва Украинанинг 14 фуқаросини Россия Федерацияси фойдасига жосуслик қилганликда айбдор деб топди. Улар 13 ойдан 6 йилгача озодликдан маҳрум этилди ва жаримага ҳукм қилинди. Полша матбуот агентлиги (PAP) 19 декабр, сешанба куни суд қарорини эълон қилди.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчилар Полшадаги муҳим инфратузилма объектлари ҳақида маълумот тўплашган, Украинага ҳарбий ва гуманитар ёрдам олиб ўтиш учун фойдаланиладиган магистраллар яқинидаги темирйўлларни кузатиб боришган, шунингдек, НАТО ва Украинани танқид қилувчи босма материалларни тарқатишган. Гуруҳ январдан июнгача бир қанча жойларда ишлаган, Telegram мессенжери орқали кўрсатмалар олган ва криптовалюта кўринишидаги пул мукофотини қабул қилган, дея хабар беради Полша ички хавфсизлик агентлиги.

Иш бўйича айбланган шахслар Россия «ФСБ» тезкор ахборот ва халқаро алоқалар хизмати фаолиятига алоқадор, дея қўшимча қилди Полша махсус хизмати. Унинг маълумотларига кўра, айбланувчилар «куратори» Украинага ҳарбий юк олиб кетилаётган поездни релсдан чиқариб юборишни режалаштирган.

Компютер техникаси ва телефонлар мусодара қилинган

Гуруҳ аъзолари март ва август ойлари оралиғида қўлга олинган. Уларнинг уйлари ва автомашиналаридаги тинтув чоғида ўнлаб телефонлар, ноутбуклар ва бошқа электрон қурилмалар, фотосуратлар ва босма материаллар олиб қўйилди, дея қайд этади PAP.

Ҳукм эълон қилинишида судланувчилар иштирок этмаган, уларнинг адвокатлар қатнашган. Бу иш бўйича яна икки айбланувчи устидан суд жараёни алоҳида ўтказилади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё