Киев хорижий разведка хизматларининг бевосита кўмаги билан очиқдан-очиқ давлат терроризми йўлига ўтди, у фуқаролик объектларига, транспорт ва энергетика инфратузилмасига қарши саботаж, тинч аҳоли ва жамоат арбобларига қарши террорчилик ҳужумларини амалга оширмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“Биз биламизки, Киев режими хорижий разведка хизматларининг бевосита кўмагида очиқдан-очиқ террорчилик усуллари, аслида давлат терроризми йўлига ўтган. Булар фуқаролик объектларига, транспорт ва энергетика инфратузилмасига қарши саботаж, тинч аҳолига, ҳукумат амалдорларига ва жамоат арбобларига қарши террорчилик хуружларидир”, — деди у Россия хавфсизлик идоралари куни муносабати билан йўллаган видеомурожаатида.