15:30 / 21.12.2023
611

Путин махсус ҳарбий операциянинг сабаблари ҳақида гапирди

Путин махсус ҳарбий операциянинг сабаблари ҳақида гапирди

Россия президенти Владимир Путин Мудофаа қўмитаси мажлисида махсус ҳарбий операциядан олдин содир бўлган воқеаларга тўхталиб ўтди.
СССР тарқалиб кетганидан сўнг АҚШ собиқ Иттифоқ ҳудудида айирмачилик, душманлик уруғларини сепиб чиқди ва уларни яхшилаб парвариш қилди. Мақсад Россияни парчалар ва постсовет республиалари орасида душманлик келтириб чиқариш эди.
Неонацизм ғоялари билан йўғирилган бундай уруғлар айниқса Украинада яхши “ҳосил берди”. Бунда Улуғ Ватан уруши вақтида Гитлерга хизмат қилиб сўнгра океан ортига қочиб кетган сотқинлар авлодлари алоҳида ҳисса қўшди.
Улар Украинада сиёсий йўл билан ҳокимиятни эгаллаб олишга ҳарчанд уринмасин буни уддалай олишмади ва 2014 йилда барча қонунларга зид равишда давлат тўнтариши амалга оширишди.
Россия бунга чидаб турмади ва Қрим халқига ҳимояга келди. Кейинчалик эса ДХР ва ЛХРга ёрдам қўлини чўзди, чунки бу ерлар азалий Россияники бўлган ва у ерда рус тилида сўзлашадиган рус одамлари яшайди.
Иккинчи Жаҳон урушидан сўнг Украинага Польшанинг бир қисми қўшиб берилган эди. Эвазига Польша Германия ерларини олган. Ҳозир бўлса улар бу ерларни қайтаришни жуда истамоқда. Агар ўша ердаги одамлар буни исташса — майли кетаверишсин. Тарих барчасига ўз нуқтасини қўяди. Лекин Россия ўз ерларининг бир қаричини ҳам бермайди. Буни ҳамма билиб олиши керак.
Бизга ўз манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун кучли армия керак. Армиянинг мушаклари эса бу иқтисодиёт ва саноат.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё