Чехия пойтахти Прага шаҳридаги Карлова университети биносида оммавий қирғин юз берди. Чехия полицияси ўқ узган шахс ўлганини эълон қилди. Воқеа жойида бир неча ҳалок бўлганлар ва ўнлаб ярадорлар борлиги айтилмоқда.
Қайд қилинишича, Давид Козак исмли талаба университет биносига кириб, қуролдан ўқ узишни бошлаган. У 10 кишини отиб ўлдиргани, 20 дан ортиғини яралагани таъкидланмоқда.
Отишма бошлангач, университет биносидан талабалар ва ўқитувчилар ташқарига югуриб чиққан. Баъзилари, аудиторияда қолиб, эшикни ичкаридан тамбалаб олишган.
Бир гуруҳ талабалар университет томига чиқиб, яшириниб олиш мақсадида карнизларда ўтириб олишган. Улардан бири карниздан пастга қулаб тушгани ва ҳалок бўлгани айтилмоқда.
TN телеканали университет томи суратини эълон қилди. Унда қора кийимдаги эркак кўринади. Журналистлар уни ўқ узган йигит эканини таъкидламоқда.
Прага мэри Боҳуслав Свобода сўзларига кўра, йигит ўзини томдан ташлаган ва ҳалок бўлган. Амалдор буни «яхши натижа» деб атади ва барча воқеаларни таҳлил қилиб, шундан кейингина хулосани жамоатчиликка етказиш зарурлигини айтди.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг