10:08 / 22.12.2023
148

Киев хориждаги эркакларни сафарбарликка чақириш режасини рад этди

Киев хориждаги эркакларни сафарбарликка чақириш режасини рад этди

Фото: Picture Alliance

Украина Мудофаа вазирлиги немис оммавий ахборот воситаларига берган интервюсида идора бошлиғи Рустем Умеров хориждан украиналик эркакларни сафарбарликка чақириш режалари ҳақида эълон қилганини рад этди. Бу ҳақда Киевдаги Мудофаа вазирлиги матбуот котиби 21 декабр, пайшанба куни Украина нашрларига ўша куни Welt TV, Bild ва Politico'нинг Умеровнинг интервюси ҳақида эълон қилган хабарларига изоҳ берар экан, маълум қилди.

Видео ёки матнни нашр этишдан олдин, баъзан эса унинг ўрнига, Ғарб оммавий ахборот воситалари кўпинча спикерлар интервюларида билдирган асосий фикрлар билан мақолаларни чоп этади. Немис нашрлари Умеровнинг тўғридан тўғри нутқидан фойдаланмай, у хорижда яшовчи 25 ёшдан 60 ёшгача бўлган украиналик эркакларни 2024 йилда Украина Қуролли кучлари (УҚК)га сафарбар қилишни хоҳлаётгани ҳақида хабар беришди.

Бунинг учун, таъкидлаганидек, унинг сўзларига кўра, улар чақирув пунктларига келишлари керак, «таклиф» саботаж қилинган тақдирда эса санкцияларга дучор бўлишади. «Агар улар ўз ихтиёри билан келмаса, нима бўлишини ҳали ҳам муҳокама қилмоқдамиз», — дея вазирнинг сўзларидан иқтибос келтирилган.

Украина Мудофаа вазирлиги матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Илларион Павлюк ушбу маълумот эълон қилинганидан сўнг берган изоҳида немис оммавий ахборот воситалари позицияни ўзгартириб ташлаганини айтди. Унинг сўзларига кўра, Умеров, умуман олганда, рекрутинг ва хориждаги украиналикларга армияга қўшилиш қанчалик муҳимлигини тушунтириш зарурлиги ҳақида гапирган. Матбуот хизмати раҳбарининг ишонтиришича, кун тартибида Украина Қуролли кучлари сафига хориждан жалб қилиш механизмлари бўйича ҳеч қандай муҳокама йўқ.

Мудофаа вазирлиги: Bild Умеровнинг «Қрим озод этилиши» ҳақидаги сўзларини нотўғри тушунди

Бундан ташқари, Германиянинг Bild таблоидида Умеровнинг интервюси ҳақидаги мақолада у Украина Қримни 2024 йилда озод қилишига ишониши айтилган. «Мен 100 фоиз аминман. Бу бизнинг стратегик мақсадимиз», - дея вазирнинг сўзлари келтирилган материалда.

Мудофаа вазирлиги вакили Павлюк изоҳида Bild Умеровнинг гапларини ўзгартирганини айтди. Аслида, вазир: «Қрим юз фоиз озод қилинади. Бу бизнинг стратегик мақсадимиз», деган. Умеров бу 2024 йилда содир бўлиши мумкинлигини айтмаган, дея маълумот берди матбуот хизмати. Таъкидланишича, журналист бу саволни бир неча бор берган, бироқ мудофаа вазири саналар билан аниқ прогноз қилишдан қочган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё