Рус мухолифатчиси: “Алексей Навальнийни қамоқдан олиб чиқишни Путин буюрган”

Дунё1 дақиқа ўқиш891
Рус мухолифатчиси: “Алексей Навальнийни қамоқдан олиб чиқишни Путин буюрган”

Фото: AFP

Россиялик сиёсатчи Алексей Навальний икки ҳафтадан ортиқ вақт давомида қаерда экани ҳақида расмий маълумот йўқ. Рус мухолифатчиси Кира Ярмиш сиёсатчининг “ғойиб бўлишига” Россия президенти Владимир Путиннинг буйруғи сабаб бўлганини айтмоқда. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Мухолифатчи илгари ушлаб турилган Владимир вилоятидаги ИК-6 пунктидан бошқа колонияга кўчирилгани маълум қилинган. Шунингдек, Навальний видео алоқа орқали чиқиши керак бўлган суд мажлисларида ҳам қатнашмаяпти. Кира Ярмиш россиялик сиёсатчининг қаерда эканлиги ҳақидаги ҳар қандай маълумот учун мукофот эълон қилинганини айтди.

“Бизга ишончли маълумот берадиган ҳар бир кишига мукофот ваъда қилдик. Кимдир бизга маълумот бериши мумкинлигига умид қилмоқдамиз. Кўпинча, маҳбусни кўчиришда, бошқа маҳбуслар ҳеч бўлмаганда ниманидир пайқайди. Бунга гувоҳ бўлган айрим қўриқчилар ҳам топилади”, — дейди у.

Ярмишнинг сўзларига кўра, қонуний равишда Россияда маҳбусни бир қамоқхонадан бошқасига ўтказиш учун қанча вақт кетиши мумкинлиги ҳақида ҳеч қандай чекловлар йўқ. Унинг фикрича, Россия ҳукумати президентлик сайловлари арафасида Навальнийни атайлаб изоляция қилмоқда.

“Бу вақт ичида у билан ҳамма нарса юз бериши мумкин. Энди Навальний уни уч йил олдин ўлдирмоқчи бўлган одамларнинг назорати остида. Кремль бу вақт ичида Алексей ҳеч қандай баёнот беришини хоҳламайди. Шунинг учун Алексейни қаергадир олиб кетиш буйруғини Путин берганига аминман”, — дейди Кира Ярмиш.

Эслатиб ўтамиз, Алексей Навальний колонияда жазо ўтаётган вақтда Россиядаги президентлик сайловларда Путиннинг партиясига қарши ҳар қандай номзодга овоз беришни бир неча бор таъкидлаган.

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    «Ланс» ҳужумчиси Абдалла Сима Франция чемпионатида пента-трик қайд этди
  2. Спорт
    «Палмейрас» финалда «Эстудиантес»ни мағлуб этиб, Либертадорес кубогини қўлга киритди
  3. Спорт
    Моуриньо «Алавес»дан учралган мағлубиятдан сўнг ҳакамлар ва рақиб тактикасини танқид қилди
  4. Саломатлик
    D витамини танқислиги нимаси билан хавфли? Асосий белгилар ва муҳим тавсиялар
  5. Ўзбекистон
    Ўзбекистонда ноқонуний ишлаётган хорижликлар жаримага тортилади ва депортация қилинади
  6. Спорт
    «Интер» ўз майдонида «Женоа»ни 4:0 ҳисобида тор-мор этиб, 2-ўринга кўтарилди
  7. Спорт
    5 та гол урилган драматик баҳс: «Атлетико» меҳмонда «Элче»ни мағлуб этди
  8. Спорт
    «Сантьяго Бернабеу»да сенсация: «Реал Мадрид» ўз майдонида «Алавес»га мағлуб бўлди
  9. Спорт
    Реал Мадрид — Алавес: жонли матнли трансляция (Испания Ла Лигаси)
  10. Спорт
    ПСЖ — Лорьян: жонли матнли трансляция (Франция 1-лигаси)