23:23 / 23.12.2023
93

Украинада ҳарбий хизматга чақирув электрон хабарнома орқали амалга оширилади

Украинада ҳарбий хизматга чақирув электрон хабарнома орқали амалга оширилади

Фото: AP

Украина Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматга чақирувни электрон хабарнома юбориш орқали амалга оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда мудофаа вазири Рустем Умеров маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бундай таклифномаларни хорижда яшовчи Украина фуқаролари ҳам олади. Мудофаа вазирлиги жараённи «маданийроқ» қилиш учун техник ечимлар устида ишламоқда.

Умеров ҳарбийлар электрон таклифномаларни қандай юборишига аниқлик киритмади - «Дия» давлат хизматлари портали орқали, электрон почта ёки бошқа воситалар орқали.

Аввалроқ, Украина президенти Володимир Зеленский Қуролли кучлар Бош штаби яқин вақт ичида 450-500 минг кишини сафарбар қилмоқчи эканини, бироқ бу борада якуний қарор ҳали қабул қилинмаганини айтганди.

22 декабр куни Олий Рада хорижга чиқиб кетган украиналикларни сафарбар қилишга рухсат берувчи қонун лойиҳасини тайёрлаётгани маълум бўлди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё