Ғарб давлатлари Москвага қарши "муз уруши" олиб бормоқда, шу билан бирга Украинадаги "иссиқ" урушда қатнашмоқда, деди сенатор Алексей Пушков Финляндия мудофаа вазири Антти Хяккяненнинг Ғарбнинг Россия билан совуқ урушга тайёрланиши ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб.
Хяккянен аввалроқ, Ғарб давлатлари Украинани янада қўллаб-қувватлаш ва Москвага қарши туриш учун ҳарбий ишлаб чиқаришнинг кўпайиши фонида Россия билан янги совуқ урушга тайёргарлик кўраётганини айтган эди.
“Финляндия мудофаа вазирининг Ғарб давлатлари Россия билан энди "совуқ урушга тайёргарлик кўраётгани"ни айтгани мутлақо тушунарсиз баёнот, деярли икки йилдан буён улар ўзлари буни Россияга қарши, энг фаол шаклда олиб боришмоқда”, - деган Пушков.
Сенатор бунга 2014 йилдан, Россияга қарши илк санкциялар жорий қилинган пайтдан бери, НАТОнинг шарққа кенгайиши нуқтаи назаридан эса ундан ҳам олдинроқ тайёргарлик кўрилганини таъкидлади.
“Ҳозирда Ғарб Россияга қарши совуқ уруш эмас, балки "муз уруши" олиб бормоқда, Украинада эса “иссиқ” урушда қатнашмоқда. Лекин буларнинг барчасини қилмаётгандек, фақат "муз урушига" тайёрланаётгандек кўрсатмоқда”, - деб хулоса қилди Пушков.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди