Фото: Telegram / Надеждин
Россия президентлиги учун Тошкентда туғилган 60 ёшли депутат Борис Надеждин ўз номзодини қўйди.
Борис Надеждин 23 декабрь куни “Фуқаролик ташаббуси” партияси аъзосига айланди ва Россия президентлиги учун сайловларда номзод сифатида қатнашиш учун ариза берди.
“Мен ушбу сайловлар якунигача тирик қолишга, қамоққа олинмасликка ва мени хорижлик агент деб эълон қилмасликларига умид қилиб қоламан”, — деган у номзод сифатида ўзининг илк интервьюсида.
Борис Надеждин 1963 йилда Тошкентда туғилган ва кейинчалик 1969 йилда оиласи билан Россияга кўчиб кетган.
Россияда навбатдаги президентлик сайлови 2024 йил 15–17 март кунлари (уч кун) бўлиб ўтади. Унда Россиянинг амалдаги президенти Владимир Путин ҳам ўз номзодини қўйишини айтган.
Россия Марказий сайлов комиссиясига президентлик сайловлари учун федерал бюджетдан 33 миллиард 233,8 миллион рубль (367 миллион 743 минг доллар) тушган.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб борингCtrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди