10:30 / 25.12.2023
275

Куала-Лумпур Ўзбекистон фуқароларини Малайзияда қонуний иш билан таъминламоқчи

Куала-Лумпур Ўзбекистон фуқароларини Малайзияда қонуний иш билан таъминламоқчи
Фото: Дунё АА
Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ходимлари ушбу мамлакатнинг Language Talent Solutions рекрутинг компанияси директори Жиндер Каур Сидху билан учрашув ўтказди.

«Дунё» хабарига кўра, суҳбат давомида Малайзияда меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда уларни қонуний асосда Куала-Лумпур шаҳрида муносиб ишга жойлаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳозирги кунгача мазкур компания Вьетнам, Жанубий Корея, Индонезия, Камбоджа, Лаос, Мьянма, Таиланд Филиппин, Хитой, Ҳиндистон ва Япония каби мамлакатлардан келган 700 нафардан ортиқ фуқароларни маҳаллий корхоналарда меҳнат фаолиятини олиб бориш учун жалб қилган. Шунингдек, жорий йилда бир қатор Ўзбекистон фуқаролари ҳам Малайзияда иш жойи билан таъминланган.

Учрашув якунида Малайзияда меҳнат фаолиятини олиб бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни иш билан таъминлаш, уларга тегишли рухсатномаларни ўз вақтида расмийлаштириш ва муносиб иш шароитларини яратиш бўйича ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олинди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё