19:01 / 25.12.2023
492

Бенямин Нетаньяху: “Ғазодаги уруш бизга жуда қимматга тушмоқда”

Бенямин Нетаньяху: “Ғазодаги уруш бизга жуда қимматга тушмоқда”

Фото: BBC

Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяхунинг айтишича, Ғазодаги уруш унинг мамлакатига “жуда қимматга тушмоқда”.

Ҳарбий маълумотларга кўра, 22 декабрь жума кунидан бери ҳудудда ўндан ортиқ аскар ҳалок бўлган ва қуруқликдаги ҳужумларнинг умумий сони 154 тага етган.

23 декабрь Исроил армияси учун йўқотишлар энг кўп бўлган кун бўлди. Аммо Исроил бош вазири курашни давом эттиришдан бошқа “иложи” йўқлигини ҳам маълум қилган.

Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги якшанба куни қочқинлар лагерига уюштирилган ҳужумда 70 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Вазирлик маълумотларига кўра, 7 октябрдан бери Ғазода 20 000 дан ортиқ одам ҳалок бўлган. Булар асосан аёллар ва болалардир. Яна 54 000 киши яраланган.

Исроил аскарларининг ўлимига тўхталар экан, Нетаньяху мамлакат Ғазодаги жангларнинг жуда оғир кунини бошдан кечирганини айтиб ўтди. Аммо у Исроил “охиригача тўлиқ куч билан” давом этишини айтиб, асосий мақсад ҲАМАСни йўқ қилиш ва Ғазода гаровга олинганларнинг хавфсиз қайтишини таъминлашдан иборат эканини яна бир бор таъкидлади.

“Бу уруш узоқ давом этади”, деб қўшимча қилди Исроил бош вазири.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё