23:00 / 25.12.2023
525

Шойгу Путинга Донецк вилоятидаги Маринка шаҳри ишғол этилгани ҳақида хабар берди

Шойгу Путинга Донецк вилоятидаги Маринка шаҳри ишғол этилгани ҳақида хабар берди

Фото: kremlin.ru

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу президент Владимир Путинга Украинанинг Донецк вилоятидаги Маринка шаҳри ишғол этилгани ҳақида ҳисобот берди. Унга кўра, россияликлар шаҳарни тўлиқ назорат остига олган.

Маринка - Донецкнинг йўлдош-шаҳарчаси бўлиб, унга ғарбдан туташган. Маринка учун жанглар Донбассдаги можаро бошланганидан бери давом этаётган эди. Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини бошланиши билан рус қўшинлари, ДХР деб аталадиган кучлар ва чеченларнинг «Ахмат» баталйони шаҳарни эгаллашга ҳаракат қилишди. Деярли икки йиллик жанглар давомида бир неча марта Маринка тўлиқ босиб олингани ҳақида эълон қилинди. Жанглар оқибатида шаҳар деярли бутунлай вайрон бўлди.

Ҳарбий таҳлилчи Кирилл Михайлов сўзларига кўра, Маринканинг ишғол этиши тактика жиҳатидан фойда бериши мумкин.

«Маринканинг қадр-қиммати шундаки, унинг орқасида асосан очиқ майдонлар - ҳужум учун қулайроқ бўлган ерлар ётади. Россия қўшинлари учун ғарбга - Курахово ва жануби-ғарбга — Угледарга ҳужум қилиш истиқболлари очилади, аммо бу аҳоли пунктларига етиб бориш учун қанча вақт кетишини айтиш қийин», деди у.

Украина расмийлари Маринка россияликлар томонидан ишғол этилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирмади.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё