15:25 / 26.12.2023
335

Нетаньяху Ғазо секторида урушни тугатиш учун учта шарт айтди

Нетаньяху Ғазо секторида урушни тугатиш учун учта шарт айтди

Фото: AP Photo

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо секторида Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳига қарши урушни тўхтатиш учун бажарилиши керак бўлган учта шартни айтди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ёзмоқда.

Гап қуйидаги шартлар ҳақида кетмоқда:

  • ҲАМАСни йўқ қилиш;
  • Ғазони демилитаризация қилиш;
  • Фаластин жамиятини дерадикализация қилиш.

Исроил бош вазирининг айтишича, Ғазодан Исроилга ҳужум учун база сифатида бошқа ҳеч қачон фойдаланилмаслигини таъминлаш учун сектор атрофида вақтинчалик буфер зона ташкил этиш ва Миср билан чегара бўйлаб текширув механизмини жорий этиш керак.

ҲАМАС йўқ қилиниб, Ғазо қуролсизлантирилиб, Фаластин жамияти дерадикализация жараёнини бошлагач, Ғазо қайта тикланиши мумкин, шунда Яқин Шарқда тинчлик истиқболлари ҳақиқатга айланади”, — деди Исроил ҳукумати раҳбари. “Биз тўхтамаймиз, курашни давом эттирамиз ва яқин кунларда жангларни чуқурлаштирамиз. Бу узоқ давом этадиган жанг бўлади. Бизга сабр-тоқат, бирдамлик ва мақсадларимизга содиқлик керак”.

Нетаньяхунинг қўшимча қилишича, ҲАМАС Ғазо секторида гаровда ушлаб турган исроилликларни “ҳарбий босимсиз озод қилиб бўлмайди”.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё