Фото: Google Images
Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шеппс Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг кеча тунда Феодосияда Россия ҳарбий кемасига зарба бергани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.
Унинг сўзларига кўра, Путин флотига берилган бу зарба Украинадаги уруш боши берк кўчага кириб қолганига ишонувчилар янглишаётганини кўрсатади.
“Улар сўнгги тўрт ой ичида Россиянинг Қора денгиздаги флотининг 20 фоизи йўқ қилинганини ҳали англаб етмадилар”, — деб ёзди вазир Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
“Россиянинг Қора денгиздаги ҳукмронлигига энди путур етди. Британия ва Норвегия бошчилигидаги янги коалиция Украинага денгизда ғалаба қозонишига ёрдам бермоқда”, — деди Грант Шеппс.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар