06:00 / 27.12.2023
583

Украина 2025 йилда демобилизация қилиши мумкин, Залужний унинг шартларини айтди

Украина 2025 йилда демобилизация қилиши мумкин, Залужний унинг шартларини айтди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний сўзларига кўра, Украина Мудофаа вазирлиги билан 36 ойдан сўнг маълум шартлар остида демобилизацияни амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган. Бу ҳақда у Киевда ўтказилган брифингда маълум қилди.

«Мен бир нарсани аниқ биламанки, аскарларимиз ҳозир жуда ва жуда оғир шароитда ўз мажбуриятини бажармоқда. Уларнинг шарофати билан тинч мулоқот қилишимиз мумкин. Ҳозир улар учун жуда ва жуда қийин. Албатта, армияга келганлар, айниқса, армияда хизмат қилаётганлар қанча вақт жанг қилиши кераклигини аниқ тушунишларини истардим», деди у.

Шу билан бирга, Залужний Мудофаа вазирлиги билан 36 ойдан сўнг демобилизация қилишга келишилганини айтди, аммо иккита омилни ҳисобга олган ҳолда.

«Биринчиси, фронтда кескинлик бўлмайди, иккинчиси ва энг муҳими, 36 ойдан кейин бу одамларнинг ўрнини босадиган бошқа одамлар топилади... Умид қиламанки, 36 ой ичида бу вазифаларни ҳал қиламиз», деб таъкидлади Залужний.

Унинг сўзларига кўра, демобилизациядан кейин ҳарбий хизматчиларга дам олиш учун бироз вақт керак бўлади.

Қайд қилинишича, Залужний 2025 йилга бориб, кенг кўламли босқин бошланганидан бери хизмат қилаётган аскарларни алмаштириш учун етарли вақт бўлишига умид билдирмоқда.

«Аммо ҳукумат ҳам тушуниши керакки, бу жараён келгуси йилда бошланиши керак», деб таъкидлади Украина Қуролли кучлари бош қўмондони.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё