date
views 315

Россия Қуролли кучлари Херсондаги эвакуация поезди турган вокзални ўққа тутди

Россия Қуролли кучлари Херсондаги эвакуация поезди турган вокзални ўққа тутди

Россия Қуролли кучлари Украинанинг Херсон шаҳридаги темирйўл вокзалини ўққа тутди, вокзалда эвакуация поезди турган эди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский 26 декабрь куни кечқурун маълум қилди.

“Руслар темирйўл станциясига ҳужум қилди. Эвакуация поездига. Барча хизматлар воқеа жойида ишламоқда. Ҳозирда қурбонлар ва яраланганлар сони аниқланмоқда. Воқеа жойида кўплаб тинч аҳоли вакиллари бўлган”, — деди Зеленский.

Украина Ички ишлар вазирлиги раҳбари Игор Клименконинг аниқлик киритишича, рус қўшинлари Херсонни оммавий ўққа тута бошлаган пайтда станцияда 140 га яқин тинч аҳоли эвакуация поездининг жўнаб кетишини кутаётган эди. Полиция одамларни хавфсиз жойларга олиб ўтган.

“Эвакуация пайтида уюштирилган ҳужум оқибатида полиция лейтенанти ҳалок бўлди. Тўрт киши, жумладан, икки полициячи яраланди”, — деди Клименко.

Херсон вилояти маъмурияти раҳбари Александр Прокудин станциянинг ўққа тутилиши оқибатлари акс этган видеони эълон қилди. Кадрларда ўлдирилган полициячи акс этган.

“Укрзализница” компанияси Херсоннинг ўққа тутилиши оқибатида вокзал ва ҳаракат таркибига зарар етганини, бир неча ишчилар яраланганини маълум қилди. Компания йўловчилар бошпаналарга жойлаштирилганини таъкидлади.

Херсон ҳарбий маъмурияти раҳбари Роман Мрочконинг айтишича, кун давомида рус қўшинлари шаҳарни турли хил қуроллардан бир неча марта ўққа тутган. 

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Қуролли кучлари Херсондаги эвакуация поезди турган вокзални ўққа тутди
-->