22:57 / 28.12.2023
524

Россияда Путиннинг партиядоши ўлик ҳолда топилди

Россияда Путиннинг партиядоши ўлик ҳолда топилди

Фото: “РЕН TV”

Россия президенти Владимир Путиннинг ҳукмрон “Единая Россия” партияси аъзоси, Тоболск шаҳар думаси депутати, 46 ёшли Владимир Егоров ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.

Дастлабки маълумотларга кўра, депутат Тоболск шаҳридаги Кедровая кўчасидаги уйнинг учинчи қавати деразасидан тушиб кетган. Бу президент Владимир Путин қўшинлари ўтган февраль ойида Украинага бостириб кирганидан бери Россиянинг таниқли арбоблари иштирокидаги сирли ўлимлар сериясининг охиргиси.

Россиянинг 72.ru нашри воқеа гувоҳларидан бирига таяниб, Егоров учинчи қават деразасидан йиқилиб тушганини, бошқаси эса унинг “юраги билан боғлиқ муаммолар борлигини” айтган. Ўлим сабабини аниқлаш учун мурда ёриб кўрилиши айтилган.

Россиянинг РЕН TB телеканали ҳам Эгоров учинчи қават деразасидан қулагани тахмин қилинаётгани ҳақида хабар берди. Тюмен вилояти бўйича тергов бошқармаси матбуот хизмати “РИА Новости”га маълум қилишича, терговчилар “ҳодисанинг барча ҳолатларини аниқламоқда”.

Ўтган йили Егоров Тоболскнинг энг бой депутатларидан бирига айланганди, унинг даромади 9,1 миллион рублни (тахминан 100,5 минг доллар) ташкил этди”, — деб хабар беради “РБК” .

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё