Россия Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов Донецк Халқ Республикасида Маринка шаҳрини озод қилишда қаҳрамонлик кўрсатган ҳарбий хизматчиларга махсус ҳарбий операция ҳудудида давлат мукофотларини топширди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Telegram-каналида хабар берилди.
“Мен 150-дивизия ва 5-мотоўқчилар бригадаси шахсий таркибини топшириқларни ўз вақтида бажарганликлари ва Маринка шаҳрини ҳалол машаққатлар билан қўлга олганликлари учун мукофотлар билан тақдирламоқчиман. Барчангизни ушбу мукофотлар билан табриклайман, келгусида ҳарбий муваффақиятлар, сиҳат-саломатлик, ва соғ-саломат уйга қайтишни тилайман", – деди у.
Герасимов “Южная” қўшинлар гуруҳи бўлинмаларининг қаҳрамонлик кўрсатган жангчиларига "Мужество" ордени, “За отвагу” ва “За храбрость” медаллари, IV даражали Авлиё Георгий хочи ва эсдалик совғаларини топширди.
Вазирликда қайд этилишича, мукофотлар Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Владимир Путиннинг кўрсатмаларига мувофиқ тўғридан-тўғри фронт чизиғида топширилди.
25 декабрь куни Мудофаа вазири Сергей Шойгу Владимир Путинга Донецк яқинида жойлашган Маринка тўлиқ қўлга олингани ҳақида ҳисобот берди. Путиннинг қайд этишича, бу душман бўлинмаларини Донецкдан узоқлаштиришга имкон беради. Унга кўра, россиялик ҳарбийлар кенгроқ оператив маконга чиқиш имконига эга.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Канадаликлар АҚШ таркибида бўлишни хоҳлайдими? – “Трамп безори, Маск эса тентак”
Покистоннинг Афғонистонга зарбалари: “Теҳрике Толибон” қандай ҳаракат?
АҚШ ҳужум қилган тақдирда Дания Гренландияни ҳимоя қила олмайди
Зеленский Германиядаги иттифоқчилар учрашуви натижалари ҳақида нималар деди?
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши