12:12 / 30.12.2023
157

Илон Маск яна дунёнинг энг бадавлат инсонига айланди

Илон Маск яна дунёнинг энг бадавлат инсонига айланди

Фото: Reuters

Илон Маск яна дунёнинг энг бадавлат инсонига айланди. Tesla компанияси раҳбарининг бойлиги бир йил ичида 92 миллиард долларга ортди, деб хабар беради Bloomberg.

Шундай қилиб, Миллиардерлар индекси рейтингидан биринчи ўринни 229 миллиард доллар билан Илон Маск эгаллади. У Louis Vuitton Моët Hennessy компаниялар гуруҳи президенти Бернар Арнони ортда қолдирди. Арнонинг бойлиги йил давомида 17 миллиард долларга ортиб, 179 миллиард долларни ташкил этмоқда.

Рейтингнинг учинчи поғонасидан Amazon интернет компанияси асосчиси, Blue Origin аэрокосмик компанияси эгаси ва Тhе Washington Post нашриёт уйи раҳбари Жефф Безос ўрин олди — унинг бойлиги 177 миллиард долларга етган.

Microsoft асосчиси Билл Гейтс ва корпорациянинг бош директори Стиве Балмер дунёнинг энг бадавлат инсонлари бешлигига якун ясаган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё