date
views 664

Украина Россия ҳудудини ўққа тутди. Қурбонлар бор

Украина Россия ҳудудини ўққа тутди. Қурбонлар бор

Украина Қуролли кучлари Россиянинг Белгород шаҳри марказини ўққа тутди. Бу ҳақда губернатор Вячеслав Гладков маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, бола ҳалок бўлган ва бошқа жароҳатланганлар бор.

Гладковнинг айтишича, шаҳарда ракета ҳужумидан огоҳлантириш сиренаси ишга туширилган. У барча маҳаллий аҳолини бошпанага яшинишга чақирди. «Хавф сақланиб қолмоқда», дея қўшимча қилган у.

Сўнгги маълумотларга кўра, Украинанинг Белгородга зарба бериши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етган, улардан бир нафари бола. Жароҳатланганлар сони 45 нафарга етди, улардан 4 нафари болалар экани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 29 декабр куни Россия Украина ҳудудига, жумладан Киевга кенг кўламли ракета ҳужумларини уюштирганди. Оқибатда 39 нафар тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани, 160 киши жароҳатлангани айтилганди. Зеленский тез орада Украина жавоб қайтаришини айтганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россия ҳудудини ўққа тутди. Қурбонлар бор
-->