11:15 / 01.01.2024
143

Зеленский: “Украина 2023 йилда янада кучлироқ давлатга айланди”

Зеленский: “Украина 2023 йилда янада кучлироқ давлатга айланди”

Фото: Google Images

Украина президенти Владимир Зеленский янги йил мурожаатида Украина 2023 йилда кучайганини ва 2024 йилда “душман маҳаллий ишлаб чиқаришнинг ҳақиқий кучини ҳис қилишини” айтди.

Бизнинг қуролларимиз, ҳарбий жиҳозларимиз, артиллериямиз, снарядларимиз, дронларимиз ва камида бир миллион Украина дронлари. Биз мана шулар билан душманни ‘меҳмон’ қиламиз. Қуруқликда, ҳавода ва албатта денгизда. Бизнинг Қора денгизимизда. Бу йил душман денгиз унинг жойи эмаслигини ҳис қилди”, — деди Украина президенти.

Зеленский шунингдек, 2023 йил бошида Украина тарихдаги энг оғир қишни енгиб ўтганини эслатди.

Украиналиклар совуқ ва зулматдан кучлироқ эканини исботлади. Блэкаутлар бизга қўрқинчли эмас. Украиналиклар ҳар қандай қувват тақчиллигини енгиб ўтадилар, чунки уларда қатъият ва жасорат бор. Биз зулматда ғойиб бўлмадик. Зулмат бизни ютиб юбормади. Зулмат бизга енгилди”, — дея қўшимча қилди президент.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё