11:34 / 01.01.2024
326

Янги йил кайфиятини бузгани учун ҳибсга олинди

Янги йил кайфиятини бузгани учун ҳибсга олинди

Фото: 120.su

Америкалик Дэнни Таггл  барча шаҳар аҳолисига байрам кайфиятини беришга қарор қилди.

У одамлар юрадиган ҳудудни кўплаб байрам безаклари билан безаб чиқди. Лекин бир куни у байрам олдидан барча безаклар вайрон қилинганини кўриб қалби вайрон бўлди. Безори олтита шиширилган шарли безакларни кесиб ташлади, барча гулчамбарларни йиртди ва ўйинчоқ буғу, конфетчани ҳовузга ташлади. Денни шаҳарда шундай «носоғлом» одам борлигидан афсусланди, полиция ёвуз одамни қидира бошлади.

Тез орада бошқаларнинг ғазабига сабаб бўлган Лукас Клейтон ҳибсга олинди. Номаълум сабабларга кўра, янги йилни ёмон кўрадиган одам бемалол «қувониши» мумкин – у бу байрам мавсумини панжара ортида ўтказади. Ва, эҳтимол, кейинги бир неча байрамларни ҳам, чунки уни тўрт йилгача қамоқ жазоси кутмоқда. Aммо Денни атрофида нафақат «ЁвузГринчес»лар, балки самимий одамлар ҳам яшашига амин бўлди. Қўшнилар унга ҳудудни бошқатдан безатиши учун безаклар олиб кела бошладилар.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё