date
views 433

Латвия ташқи ишлар вазири: ‘‘Украинадаги уруш тугаши билан Европага таҳдид кучаяди’’

Латвия ташқи ишлар вазири: ‘‘Украинадаги уруш тугаши билан Европага таҳдид кучаяди’’

Фото: Google Images

Россия Федерацияси ҳатто Украина ўзининг барча ҳудудларини озод қилган тақдирда ҳам бутун Европа учун хавф туғдиришда давом этади. Бу ҳақда Латвия ташқи ишлар вазири Кришьянис Кариньш маълум қилди.

Унинг LETA агентлигига берган изоҳида таъкидлашича, таҳдид Украинага қарши уруш тугаганидан сўнг дарҳол кучаяди.

‘‘Россия ҳукумати ўз аҳолисининг фаровонлигини оширишга қодир эмас. Барча кучлар ташқи душман топишга ва СССРнинг қулаши энг катта ёвузлик деган фикрни шакллантиришга қаратилган. Шунинг учун йўқотилган ҳудудларни қайтариш керак. Ачинарлиси шундаки, бу Кремль уруши эмас - бу Россия аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланаётган урушга айланди. Россия империалистик экспансия билан олдинга силжимоқда ва Европа учун таҳдид бўлиб қолмоқда’’, — дейди Кришьянис Кариньш.

Унинг фикрича, Россиянинг эҳтимолий ғалабаси ҳақидаги гаплар Ғарбни бунинг олдини олишга ундайди, чунки Украина мағлубияти Кремлга уларнинг тактикаси тўғри эканини кўрсатади.

‘‘Бу нафақат Украина ва Европага ҳужум. Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейин ўрнатилган тартибга ҳужум. Бунда куч эмас, қонун устуворлиги муҳим рол ўйнаши керак’’, — деди Латвия ташқи ишлар вазири.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Латвия ташқи ишлар вазири: ‘‘Украинадаги уруш тугаши билан Европага таҳдид кучаяди’’