Францияда Янги йил кечасида безорилар 745 та машинани ёқиб юборди, полиция 380 кишини қўлга олган. Бу ҳақда Франция ички ишлар вазири Жеральд Дарманен маълум қилди.
“Бу йил жами 745 та автомобиль ёқиб юборилди”, — деди у.
Вазирнинг таъкидлашича, бу ўтган йилга нисбатан 10 фоизга кам, ваҳоланки, Ички ишлар вазирлигининг 2023 йил 1 январдаги ҳисоботига кўра, ўшанда Янги йил кечасида 690 та машина ёниб кетган.
ИИВ раҳбарининг таъкидлашича, бу йил Янги йил байрами 2022 йилга нисбатан тинчроқ ўтган. Норозиликларни бостириш пайтида 40 га яқин ҳуқуқ-тартибот идоралари ходими тан жароҳати олди, бу бир йил олдингига нисбатан 40 фоизга кам.