22:00 / 01.01.2024
688

Россия Мудофаа вазирлиги Украинада янги турдаги қуроллар қўлланилаётганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Украинада янги турдаги қуроллар қўлланилаётганини маълум қилди

Фото: Topcor.ru

Россия Мудофаа вазирлиги Украинага қарши урушда янги “Мальва” ва “Флокс” артиллерия қуролларидан фойдаланаётганини маълум қилди. Бу ҳақда “Интерфакс” ёзмоқда.

‘‘Махсус ҳарбий операция давомида ‘‘Дрок’’ миномётлари, “Мальва” ва “Флокс” ўзиюрар артиллерия қуроллари аллақачон экспериментал жанговар операциядан ўтмоқда, қуролларнинг юқори тактик ва техник хусусиятлари амалда тасдиқланмоқда”, — дейилади вазирлик хабарида.

Хабар қилинишича, “Мальва” — бу БАЗ русумли автомашина шассисидаги 152 миллиметрли ўзиюрар артиллерия қуроли, “Флокс” эса ‘‘Урал’’ юк машинасига ўрнатилган 120 миллиметрли ўзиюрар ғилдиракли артиллерия қуролидир.

2021 йилда ‘‘Уралвагонзавод’’ Мудофаа вазирлигига ‘‘Дрок’’ мобил миномётларининг экспериментал партиясини топширишни режалаштираётганини эълон қилганди.

Мудофаа вазирлиги, шунингдек, рус қўшинларига модернизация қилинган Мstа-S ўзиюрар қуроллари етказиб берилаётгани ҳақида хабар берди.

Расмий маълумотларга кўра, Мstа-S 152 мм модернизация қилинган зирҳли ўзиюрар артиллерия қурилмаси бўлиб, у очиқ ва ҳимояланган нишонларни уриш учун мўлжалланган, турли хил снарядлар билан ўқ узиш қобилиятига эга, нишонга олтитагача ўқ узиш имконини беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё